1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Эндиликда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин

Ушбу тартиб Қонун лойиҳасида кўриб чиқилмоқда.

Эндиликда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин

 

Эндиликда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олишлари мумкин. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

 

Унда депутатлар кўриб чиқаётган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш бўйича лойиҳада Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида кўпи билан эллик нафар мактабгача бўлган ёшдаги боланинг таълим ва тарбия олишига йўл қўйилиши белгиланаётгани қайд этилган.

 

Ҳозирча оилавий МТТда кўпи билан йигирма беш нафаргача боланинг таълим ва тарбия олишига рухсат берилади.

 

Маълумот ўрнида, Ўзбекистондаги давлат хусусий шерикчилик асосидаги ҳамда оилавий боғчаларда болаларни электрон тизим асосида кунлик назорат қилиш йўлга қўйилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика