1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эндиликда волонтёрлар ҳам давлат органи фаолиятига жалб этилади

«Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Эндиликда волонтёрлар ҳам давлат органи фаолиятига жалб этилади

 

Ҳукумат қарори билан Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

 

Ҳужжатга кўра, жорий йилнинг 1 июндан бошлаб, Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

 

Қарорда кимлар волонётр бўлиши, қайси тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкинмаслиги белгиланди.

 

Таълим олувчилар таълимдан ташқари вақтларда волонтёрлар гуруҳи таркибида волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

 

Қуйидаги тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкин эмас:

пул билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи;

махфий маълумотларни сақловчи ва улар билан ишловчи;

инсон ҳаёти учун хавфли бўлган, бажарилиши алоҳида билим ва кўникма талаб этадиган вазифаларни амалга оширувчи.

 

Давлат органига жалб этилган волонтёр ойига 20 соатдан кўпроқ волонтёрлик билан банд бўлса, у билан волонтёрлик шартномаси тузилиши шарт.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика