Президент қарорида 2024 йилгача ер ости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлаш кераклиги белгиланган.
Яъни 2024 йил 1 январдан ер ости сувларидан “счётчик”сиз фойдаланиш тақиқланади.
Жисмоний шахсларга шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача ер ости сувларини олиш бундан мустасно.
Республиканинг 7 та вилояти 21 та туманида ер ости сувлари сатҳининг 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб кетаётган ҳолатлар кузатилган эди.
Бунда ерларни суғориш ва ишлаб чиқариш мақсадларига гидрогеологик хулоса бериш, ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш ҳамда мавжуд қудуқлардан ерларни сув тежовчи технологияларсиз суғориш тақиқланади.


