1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Энергетика вазирлиги бензин ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда «AI-80 русумли бензин йўқ деб қиммат бензинларни сотишаётган экан» мазмунидаги хабарлар эълон қилинмоқда.

Энергетика вазирлиги бензин ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

 

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда AI-80 русумли автобензиннинг нархи оширилмаган ва унинг 1 литри 6 800 сўмлигича сақланиб қолмоқда.

 

Шунингдек, AI-92 маркали автобензин 9500 сўмдан ва AI-95 маркали автобензин 10 500 сўмдан сотилмоқда.

 

"Бугунги кунда республика нефтни қайта ишлаш заводларида суткасида 4 000 тоннадан автобензин ишлаб чиқарилиб, биржа савдолари орқали истеъмолчилар эҳтиёжлари учун йўналтирилмоқда. Бундан ташқари автобензин захираси етарли эканлигини маълум қиламиз", — дейилади хабарда. 

 

Шу билан бирга, хусусий тадбиркорлар томонидан қўшимча автобензин импорти амалга оширилиб келинмоқда. Жорий йил бошидан бир ойда ўртача 10 минг тонна автобензин импорт қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, хомашё импорти ҳажмларини ошириш ҳисобига автобензин ишлаб чиқариш ва биржа савдоларига қўйиб борилаётган автобензин ҳажмларини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика