Энергетика вазирлиги мутахассисларининг прогнозларига кўра, электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Шунингдек, Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда ёғингарчилик ойлик ҳажмининг 70-90 фоизини ташкил этади. Бу эса қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар бўлишига олиб келиши мумкин.
“Электр узатиш линияларида тўпланган чанг, шунингдек, ёғингарчиликнинг кўплиги электр энергиясини узатишда носозликка олиб келади. Хусусан, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрининг айрим туманларида қисқа муддатли электр таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин”, — дейилади хабарда.
Ҳозир келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатларни ҳал этиш бўйича тезкор гуруҳлар тузилган.


