1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энергетика вазирлиги ходимларининг “30 млн маош олиши”га изоҳ берилди

Шунингдек, “Ўзнефтгазинспекция” ишчиларига байрам пуллари тўланмаганига муносабат билдирилди.

Энергетика вазирлиги ходимларининг “30 млн маош олиши”га изоҳ берилди

 

Ижтимоий тармоқларда “Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзенергоинспекция” ходимларига мукофот пуллари тўланмаяпти” мазмунида мақола эълон қилинди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, инспекциялар Ўзбекистон Республикаси Давлат буджетидан молиялаштирилади. Шуни инобатга олган ҳолда Инспекция ходимларига жорий йилнинг шу вақтига қадар бюджетдан молиялаштирилиши кўзда тутилган ойлик иш ҳақи, байрам ва чораклик мукофот пуллари, шунингдек, моддий ёрдам маблағлари ўз вақтида тўлаб келинган.

 

“Мурожаатда кўтарилган масалалардан бири – вазирлик ҳузурида ташкил этилган буджетдан ташқари жамғарма (фонд) ҳисобидан бериладиган “мукофот пуллари” (қўшимча рағбатлантирувчи тўловлар) сўнгги вақтларда ҳақиқатда кечикаётганди.

 

Энергетика вазирлигига янги раҳбар тайинлангандан сўнг ушбу муаммо Вазир томонидан ўрганиб чиқилди ва қисқа фурсатда жамғарма ҳисобидан 6 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари инспекция ходимларини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимояси учун (“йўлкира”, “овқат пули” ва бошқ.) тўловлар амалга оширилди”, — дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, ҳозирги кунда жамғармага тушадиган маблағларнинг аниқ манбалари белгилаб олинган ва унинг ижроси юзасидан тегишли график ишлаб чиқилган. Мазкур графикка асосан жамғарма томонидан Инспекция ходимларига кечиккан қўшимча рағбатлантирувчи тўловлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

 

Шунингдек, расмий изоҳ орқали “вазирлик ходимларининг ойлик маоши 30 млн сўмни ташкил этиши” тўғрисидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдирилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика