Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм, ёшга доир энг кам пенсиялар эса 565 000 сўм деб кўрсатилмоқда.
Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори 622 000 сўмга етказилди.
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 440 000 сўмни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори ҳам қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 440 000 сўм, ёшга доир энг кам пенися ва ногиронлик бўйича нафақалар миқдори эса 623 000 сўм этиб белгиланди.
Аввалроқ Пенсия ва нафақалар қандай ҳолларда текширилмаслиги ҳамда ногирон фарзанди бор оналарга пенсияга чиқишида қандай имтиёзлар белгилангани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


