1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

EPS-Topik тест имтиҳонига ноқонуний кирмоқчи бўлганлар ушланди

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

EPS-Topik тест имтиҳонига ноқонуний кирмоқчи бўлганлар ушланди

 

Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган EPS-Topik тестида имтиҳон тартибларига риоя қилмасликнинг оқибатлари ҳақида огоҳлантирилганига қарамай, рўйхатдан ўтган фуқаролар Ш.Ш. ва A.A. ўрнига бошқа фуқаролар киришга уринган вақтида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари томонидан ушлаб қолинган.

 

Агентликнинг маълум қилишича, ушбу ҳолат баёнлаштирилиб, тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

 

«Тест имтиҳони қоидаларини бузган фуқаро 2 йил давомида ушбу имтиҳонда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлиши ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирамиз.

 

Имтиҳон жараёнида барча тартиб-қоидаларга риоя қилишга чақирамиз!», — дейилади хабарда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика