1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрдўған барча давлатларни Ғазода қўллаб-қувватлашга чақирди

Президент у ерда тинчлик ўрнатиш ташаббусини илгари сурди.

Эрдўған барча давлатларни Ғазода қўллаб-қувватлашга чақирди

 

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таъкидлашича Ғазода болалар, аёллар ва тинч аҳолини оммавий қирғин қилиш орқали хавфсизликни таъминлаб бўлмайди.

 

"Ғарб давлатлари рағбатлантирган ва Ғарб матбуоти томонидан қонунийлаштирилган бу жинниликдан минтақамиз тезроқ қутулиши керак. Мен барча давлатлар ва халқаро ташкилотларни Ғазода тезда ўт очишни тўхтатиш ташаббусини чин дилдан қўллаб-қувватлашга чақираман. Мен Исроил ҳукуматини тинч аҳолига ҳужумларини кучайтирмасликка ва вайронагарчилик ҳаракатларини дарҳол тўхтатишга чақираман", - деди Туркия раҳбари.

 

Президент Эрдоған Ғазога қиланадиган ҳужумларни кенгайтириш кўпроқ оғриқ, ўлим ва кўз ёшларини олиб келишини айтади.

 

"Болалар, аёллар ва тинч аҳолини ўлдириш, касалхоналар, мактаблар, масжидлар ва черковларни портлатиш орқали хавфсизликни таъминлаш мумкин эмаслиги аниқ", - дея таъкидлади у.

 

Президент Эрдўғаннинг қайд этишича, мусулмонлар, яҳудийлар, насронийлар ва у ерда яшовчи ҳар бир инсон хавфсизлигини кафолатлайдиган янги механизмлар яратилиши билан минтақада барқарорликка эришиш мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика