1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрдоған, Пашинян ва Алиев бир даврада жам бўлди

Давлат раҳбарлари учрашиб, ўзаро гаплашиб олган.

Эрдоған, Пашинян ва Алиев бир даврада жам бўлди

 

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Прагада бўлиб ўтган Европа сиёсий ҳамжамиятининг биринчи йиғилишида илк бор Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан юзма-юз мулоқот қилди. Бу ҳақда “РиаНовости” нашри ёзмоқда.

 

Учрашувда Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев иштирок этиб, Боку ҳам, Ереван ҳам кенг кўламли кескинлашувни хоҳламаслигини билдирган. 

 

Қайд этилишича, Европа сиёсий ҳамжамиятининг концепсияси Франсия президенти Эммануел Макронга тегишли. 44 та давлат раҳбарлари иштирок этаётган саммитнинг асосий мавзулари Украинадаги вазият, энергетика инқирози ва глобал иқтисодиёт ҳақида бўлади. Саммит доирасида икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика