1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Эрдўған Сурия масаласида Путин билан учрашмоқчи

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған сенятбрь охирида Владимир Путин билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Эрдўған Сурия масаласида Путин билан учрашмоқчи

 

 

Маълум қилинишича, учрашув Сочида ўтказилади. Суриядаги вазият муҳокамаларнинг асосий мавзусига айланади. Сўнгги кунларда ушбу мамлакат шимоли-ғарбида вазият кескинлашмоқда. Идлиб ва унинг атрофида тўқнашувлар бошланган. Ҳалаб вилоятида  ҳам нотинчлик ҳукмрон. Хусусан, Россия ҳарбий-космик кучлари 17 сентябрь куни ушбу вилоятнинг Дарат-Изза шаҳрига зарбалар берган.

 

2020 йилда ҳар икки давлат Идлибда ўт очишни тўхтатишга келишиб олган эди. Ҳозирда Туркия ва Россия бир-бирини эришилган келишувларни бузишда айблаб келмоқда.

 

Гарчи ўзаро келишмовчиликлар бўлса-да, лекин уларни бирлаштириб турадиган умумий манфаатлар ҳам бор. Масалан, Анқара НАТО аъзоси бўлишига қарамай, Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини сотиб олиш бўўйича келишувга эришган.  Шунингдек, Туркияга ҳар йили миллионлаб россиялик туристлар келади. Қайд этилишича, давлат раҳбарлари бу масалаларни ҳам муҳокама қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Сурия Президенти Башар Асад Москвага эълон қилинмаган ташриф билан келгани маълум қилинганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика