1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сурия Президенти Москвага кутилмаган ташриф билан келди

Сурия раҳбари Москвага огоҳлантирилмаган ташриф билан келди.

Сурия Президенти Москвага кутилмаган ташриф билан келди

 

 

Россия Президенти Владимир Путин Асадни Сурия президентлиги сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади (2021 йил 26 майда ўтказилган сайловларда Башар Асад ғалаба қозонган). Путин, шунингдек, Дамашқ билан бевосита боғлиқ асосий муаммоларга тўхталган.

 

Унга кўра, мамлакатнинг баъзи нуқталарида халқаро ҳуқуққа зид равишда турган хорижий қўшинлар Сурия учун катта муаммони вужудга келтирган. Ўз навбатида Асад бир неча йил аввал бошланган сиёсий жараёнлар тўхтаб қолганини қайд этган.

 

“Сиёсий мулоқот ўтказилишига қаршилик қиладиган айрим давлатлар бор”, — деган Сурия  Президенти. Башар Асад мамлакатга қарши жорий қилинган санкциялар ҳам тараққиётга салбий таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаган.

 

Путин терроризмга қарши курашда эришилган ютуқлар ҳақида гапирган. Россия раҳбари Сурияда террорчиларга қаттиқ зарба берилгани, ҳукумат мамлакатнинг 90 фоизини назорат қилаётганини маълум қилган. Шу билан бирга айрим жойларда терроризм ўчоқлари ҳамон сақланиб қолмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Суриянинг Идлиб шаҳрида кескинлик кучайди. 11 сентябрь куни бу ерда Туркиянинг икки аскари ҳалок бўлган. Идлиб Россия ва Туркиянинг Сурияда манфаатлари тўқнашган ҳудуд ҳисобланади.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика