1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эрдоған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

“Бирлигимизни мустаҳкамлашда тил жуда муҳим”, дейди у.

Эрдоған туркий мамлакатларда ягона алифбо жорий этишни таклиф қилди

 

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар учун ягона алифбо жорий этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда у бугун, 3 ноябрь куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида айтиб ўтган.

 

“Бирлигимизни мустаҳкамлашда тил жуда муҳим. Ягона алифбо ҳам муҳим таркибий қисм бўлиб, бу ерда президентларнинг қўллаб-қувватлаши муҳим. Туркия Олий таълим кенгаши томонидан ташкилотимиз котибиятига киритган таклиф, ишончим комилки, ташкилотимиз томонидан кўриб чиқилади”, — деган Эрдоған.

 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йили ТДТ қошида ягона алифбо яратиш бўйича комиссия тузилганди. Комиссиянинг илк йиғилиши шу йилнинг майида Остона шаҳрида ўтказилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика