1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Эрдоған ва Қиличдарўғли "тактик жанг"га киришди — ОАВ

Номзодлар вақт камлиги сабабли ташқивотлардан воз кечади.

Эрдоған ва Қиличдарўғли "тактик жанг"га киришди — ОАВ

 

Туркиянинг амалдаги Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва унинг рақиби Камол Қиличдарўғли “тактик жанг” бошлади, сиёсатчилар сўнгги ўн кун ичида қийин ишонтириш жараёнига дуч келишади, деб хабар бермоқда «Ҳурриет» газетаси.

 

Ҳар икки лидер ҳам ёшлар олдида биринчи чиқишларини қилди. Олдинда сўнгги 10 кун ичида қийин ишонтириш жараёни турибди: Овоз бермаган 9,5 миллион киши сайловга келиши муҳимдир.

 

Аниқлик киритилишича, Эрдоған ҳам, Қиличдарўғли ҳам вақт чеклангани учун биринчи тур олдидан бўлгани каби катта ташвиқот тадбирлари ташкил қилишни режалаштирмаяпти.

 

“Сиёсатчилар ўз сайловолди ташвиқотларини, асосан, стратегик жойларга, хусусан, зилзила зонасига бориб, сайловчиларга таъсирли хабарлар етказиш орқали олиб бориши кутилмоқда”, — деб ёзади газета.

 

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Туркияда парламент ва президент сайловлари бўлиб ўтди. Олий сайлов комиссияси (ЙСК) маълумотларига кўра, амалдаги давлат раҳбари Тоййиб Эрдоған 49,51 фоиз, унинг асосий рақиби Республика Халқ партияси етакчиси Камол Қиличдарўғли 44,88 фоиз ва Ата иттифоқи (Отатурк иттифоқи) номзоди Синан Оган 5,7 фоиз овоз олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика