1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрон Ироққа газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди

Газ таъминотидаги узилиш Ироқда минглаб мегаватт электр қувватининг йўқолишига сабаб бўлди.

Эрон Ироққа газ етказиб беришни тўлиқ тўхтатди

 

 

Эрон Ироқдаги электр станцияларига газ етказиб беришни бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда Ироқ Электр энергияси вазирлиги вакили Аҳмад Муса ИНА ахборот агентлигига берган баёнотида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Эрон томони кутилмаган ҳолатлар сабабли газ таъминоти тўлиқ тўхтатилгани ҳақида Ироқ Электр энергияси вазирлигига расмий телеграмма юборган. Натижада мамлакат энергетика тизимида 4000–4500 мегаватт электр қуввати йўқолган.

 

Мазкур узилиш Ироқ энергетика тизимига жиддий босим ўтказмоқда. Айниқса, ёз ойларида электр энергиясига бўлган талаб кескин ошишини инобатга олганда, вазият янада мураккаблашиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

 

Аҳмад Мусанинг таъкидлашича, вазирлик ҳозирда фаолиятини давом эттираётган электр станцияларини узлуксиз ишлатиш учун маҳаллий муқобил ёқилғилардан фойдаланишга ўтган. Шу билан бирга, электр таъминотида барқарорликни сақлаб қолиш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика