1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эрон Россия билан стратегик шериклик битимини тузди

Мазкур битим хавфсизлик ва мудофаа каби соҳалардаги ҳамкорликни кўзда тутади.

Эрон Россия билан стратегик шериклик битимини тузди

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Ғолибаф Россия Федерацияси билан кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни маъқуллади. У ҳужжатни мамлакат президенти Масъуд Пезешкианга юборди.

 

Мазкур битим хавфсизлик, мудофаа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашни кўзда тутади. Шунингдек, томонлар ўзаро манфаатли муносабатларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш ниятида экани таъкидланган.

 

Битимда Эрон ва Россиянинг минтақавий ҳамда глобал даражадаги фаолиятини стратегик тамойиллар асосида мувофиқлаштириш режалаштирилган. У узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини беради.

 

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни Москвада ўтган музокараларда Владимир Путин ва Масъуд Пезешкиан битимни имзолаган эди. 21 апрель куни эса Россия президенти уни ратификация қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика