Теҳрон Москвага мудофаа тизимлари, ракеталар ва вертолётлар буюртма қилган. "Tasnim [https://www.dw.com/ru/tasnim-iran-vesnoj-polucit-ot-rf-]" агентлигининг хабар беришича, су-35 кўп мақсадли суперманеврли қирувчи самолётлари 21-мартгача етиб келиши керак. > "Биз Россияга мудофаа тизимлари, ракеталар ва вертолётлар учун буюртмалар юбордик. Бу қуролларнинг аксарияти тез орада > мамлакатга киради", — деган Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси аъзоси Шаҳрияр Ҳайдарий. Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, бригада генерали Ҳамид Ваҳидий 2022-йил сентябрида Москвадан су-35 сотиб олиш кун тартибида эканини таъкидлаган эди. 2022 йил 24 декабрь куни Исроилнинг “i24news” телеканали Москва ва Теҳрон ўртасидаги ҳарбий келишувларни кузатувчи разведка манбаларига таяниб, Россия тез орада Эронга қирувчи самолётлар эскадрилясини етказиб бериши ҳақида хабар берди. Катта эҳтимол билан, бу дастлаб Миср учун мўлжалланган 24 та су-35 қирувчиси бўлган, деб хабар берди телеканал. Разведка маълумотларига кўра, эронлик учувчилар аллақачон ушбу самолётларда машғулотлар олиб борган. Эрон ўз навбатида Россияга етказиб берилган 1700 та дрондан ташқари яна 300 та Шаҳед-136 камикадзе дронларининг партиясини юбориши керак эди. Москва Украинага зарба бериш учун Эрон қуролидан фойдаланганини рад этиб келади.