Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Эронни ташкилотга тўлақонли аъзолик қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда саммит якунида қабул қилинган Ню-Деҳли декларациясида айтилган.
«Аъзо давлатлар Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат сифатида қабул қилинишининг тарихий аҳамиятини таъкидладилар», — дейилади декларацияда.
Эрон ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбурият меморандумини ташкилотнинг 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган саммитида имзолаган эди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каноний Эроннинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиниши барча манфаатдор томонлар манфаатларига мос келишини таъкидлади.


