Эрон мудофаа вазирлиги вакилининг хабар беришича, 2021 йилнинг 30 декабрь куни космосга учирилиши керак бўлган 3 та ракеталар етарли тезликка эриша олмагани сабабли орбитага чиқа олмади.
Бу АҚШ, Германия ва Франсиянинг танқидига сабаб бўлди.
Маълумотларга кўра, ракета орбитага чиқиши учун у 7600 м/с дан юқори тезликка эришиши кераклиги қайд этилган. Лекин ракеталар 7350 м/с га ета олган, холос.
Масъуллар аввал бу уриниш муваффақиятсизликка учрагани ҳақида аниқ маълумот беришмади. Кейинчалик улар бу уринишлар синов тариқасида эканлигини айтишди.
Аввалроқ Шимолий Корея янги қанотли ракеталарни синовдан ўтказгани ҳақида хабар берилганди.


