Жаҳон

Шимолий Корея янги қанотли ракеталарни синовдан ўтказди

Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, узоқ масофали қанотли ракеталарни ишлаб чиқариш сўнгги беш йилликдаги муҳим воқеалардан биридир.

Шимолий Корея янги қанотли ракеталарни синовдан ўтказди

 

 

Жорий йилнинг 11-12 сентябрь Шимолий Корея янги қанотли ракеталарни синовдан ўтказди. Унда Корея Меҳнат партичсининг юқори мартабали амалдорлари ҳам қатнашган. Мутахассислар ракета двигатели, учиши ва назорати синовларини ўтказган ва у муваффақиятли ўтган. Таъкидлашича, қанотли ракеталар 1,5 минг километр масофадаги нишонни йўқ қилган.

 

Шимолий Корея матбуоти ракета яратилиши стратегик аҳамият касб этиши ва мамлакат рақибларини “тийиб туриш”да муҳим восита эканини қайд этган.

 

Пентагон АҚШ ушбу синовлардан хабардор эканини, аммо ҳозирча вазиятни кузатишини маълум қилди.

 

Маълумот ўрнида: КХДР бир неча йиллардан буён ракета синовларини ўтказиб келади. Мамлакат оғир иқтисодий аҳволда бўлса-да, ядро дастуридан воз кечмаган. 2019 йилда АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари учрашувида оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқаришни тўхтатишга келишилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея иқлим ўзгариши  туфайли очарчилик ёқасига келиб қолгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.