Эрон АҚШ билан бўлиб ўтган навбатдаги музокараларда ядровий ёқилғини бойитишни тўхтатмаслик позициясини яна бир бор тасдиқлади. Бу ҳақда The Wall Street нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашув давомида Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Америка томонига мамлакат уранни бойитиш жараёнини тўхтатмаслигини ва мавжуд ядровий инфратузилмани бошқа ҳудудга кўчирмаслигини аниқ билдирган. Шу орқали Теҳрон Вашингтон илгари сурган асосий талабларни қабул қилмаслигини маълум қилган.
Шу билан бирга, ҳар икки томон вазиятни кескинлаштирмаслик ва ҳарбий хавфни камайтириш мақсадида дипломатик алоқаларни давом эттиришга тайёр эканини билдирган. Эрон расмийлари уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишга рози эмаслигини, бироқ бойитиш даражаси бўйича музокаралар ўтказиш имконияти мавжудлигини қайд этган.
Маскат шаҳрида ўтаётган музокаралар ҳали якунига етмаган бўлиб, томонлар келгуси кунларда ҳам мулоқотни давом эттириши кутилмоқда. Аввалроқ Уммон пойтахтида Эрон ва АҚШ ўртасида ядро дастури бўйича музокараларнинг дастлабки босқичи ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.


