1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эронда 6 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди

Улар Исроил томонидан уюштирилган ҳужумларга алоқадорликда айбланган.

Эронда 6 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди

Эроннинг жануби-ғарбидаги Хузистон вилоятида терроризм, сепаратизм ва Исроил билан алоқадорликда айбланган олти киши қатл этилди, деб хабар бермоқда Меҳр агентлиги.

 

ОАВ хабарларига кўра, қатл этилганлар хорижий агентлардан ҳам ёрдам олган.

 

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар бу воқеани кескин қоралаб, Эронда қатл жазоларининг ортиб бораётганидан хавотир билдирмоқда. Уларнинг фикрича, суд жараёнлари шаффоф эмас ва айбланувчиларга нисбатан адолатли ҳимоя таъминланмаяпти.

 

Сўнгги йилларда Эрон дунёда энг кўп қатл жазосини қўллаётган давлатлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай жазолар мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий муаммоларни янада кескинлаштириши мумкин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика