1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эронда қатил этилганлар сони сўнгги 11 йил ичидаги энг юқори даражага етди

2025 йилда Эронда камида 1922 та қатл жазоси ижро этилди, бу 2015 йилдан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Эронда қатил этилганлар сони сўнгги 11 йил ичидаги энг юқори даражага етди

 


2025 йилда Эронда камида 1922 та ўлим жазоси ижро этилган, деб хабар беради Ҳуман Ригҳтс Астивистс ин Иран (ҲРА) ташкилотининг йиллик статистик ҳисоботида. Бу кўрсаткич 2015 йилдан бери энг юқори сифатида қайд этилган. Бу ҳақда Iran International хабар бермоқда.

 

ҲРА ҳисоботига кўра, ўлимлар сони 2024 йилга нисбатан 106,6 фоизга ошган, бироқ судлар томонидан чиқарилган янги ўлим жазолари сони 168 кишига етиб, олдинги йилга нисбатан 21,4 фоизга камайган.

 

Ҳисоботда қайд этилишича, қатларнинг тахминан 95 фоизи яширин тарзда, расмийлар томонидан ҳеч қандай эълон қилинмасдан амалга оширилган. ҲРА мутахассислари маълумотларни маҳкумларнинг қариндошлари, адвокатлар, маҳбуслар, қамоқхона ходимлари ҳамда ҳудудий ҳуқуқни ҳимоя қилиш тармоқлари ва маҳаллий матбуот орқали тўпланганини билдиради.

 

“Тизимнинг ёпиқ бўлиши сабабли, ўлим жазоларининг ҳақиқий сони бундан ҳам юқори бўлиши мумкин”, — дейилади ҲРА ҳисоботида.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика