Эрон ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек бошқа давлатлар дипломатлари ва уларнинг оилалари Туркманистон орқали хавфсиз эвакуация қилинди. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Туркманистон ўз ҳудудини эвакуация учун тақдим этиб, Эрон ҳудудидан чиққан 120 га яқин чет эл фуқаросига — жумладан Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва Руминия фуқароларига — инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.
Эвакуация қилинганларга транспорт, озиқ-овқат, меҳмонхона ва зарур воситалар билан ёрдам берилди. Туркманистон давлат органлари бу жараёнда хорижий элчихоналар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борди.
Туркманистон БМТ ташаббуси билан эълон қилинган “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” доирасида инсонпарварлик, халқаро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига содиқлигини яна бир бор намоён этди.


