Эрон жануби-шарқидаги қум бўронидан сўнг 730 дан ортиқ одам шифокорларга мурожаат қилди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ.
Жабрланганларда нафас олиш, кўриш ва юрак-қон томир тизимида муаммолар борлиги аниқланган. Касалхонада 60 га яқин одам қолмоқда. Жойларда шамол тезлиги сониясига 26 метрга етди. Бир қатор аҳоли пунктларида барча давлат муассасалари ёпилди.
Қум бўрони келаси ҳафта ўрталаригача давом этиши кутилмоқда.
Аввалроқ Марокашда ҳам қум бўрони юз бергани хабар қилинганди. Ҳаво ҳарорати 47 даражадан 25 даражагача пасайган.


