1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Озарбайжон Эрондаги элчихонаси фаолиятини бутунлай тўхтатди

Бу ҳақда журналистларга Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов маълум қилди.

Озарбайжон Эрондаги элчихонаси фаолиятини бутунлай тўхтатди

 

Бу ҳақда журналистларга Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов маълум қилди, дея хабар берди Trend.az.

 

«Элчихонада дипломатик хизматнинг маъмурий биноси ва мулкини қўриқлаш учун бор-йўғи 5 киши қолади, бироқ улар дипломатик вазифаларни бажармайди», — дея қўшимча қилди вазир ўринбосари.

 

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 27 январь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8:30 атрофида Озарбайжоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида теракт содир этилган эди.

 

Ҳужумчи қўриқлаш постига автоматдан ўқ узган, хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, элчихонанинг икки қўриқчиси яраланган. Ҳозирда террорчилик ҳаракати тергов қилинмоқда.

 

Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги Эронда ҳалок бўлган Ўрхон Аскеровнинг жасадини Озарбайжонга олиб келиш учун зарур чоралар кўрди. Бунинг учун Озарбайжон самолёт ажратди.

 

Кеча соат 22:00 атрофида Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасидан эвакуация қилинган ходимларни олиб кетаётган самолёт Бокуга қўнди. Шунингдек, элчихонага уюштирилган ҳужум натижасида ҳалок бўлган Ўрхон Аскеровнинг жасади Бокуга етказилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика