1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эрта тонгда Хоразмда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди — видео

Айрим ҳудудларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.

Эрта тонгда Хоразмда кучли шамол ва чанг бўрони кузатилди — видео

 

«Ҳудудий электр тармоқлари»нинг Хоразм ҳудудий филиали кучли шамол туфайли айрим ҳудудларда электр узилишлари кузатилгани ҳақида хабар берди.

 

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 30-35°, баъзи жойларда 37° гача бўлади.

 

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 32-34° бўлади.

 

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика