Бугун, 2 январь куни тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов, шунингдек, Жавоҳир Синдоров, Жаҳонгир ва Шамсиддин Воҳидовлар юртимизга қайтиб келишди.
Эртага, 3 январь куни cоат 12.00 да Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси биносида шахматнинг рапид йўналиши бўйича Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти ва 2 хонали хонадон калитини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Шу куни соат 13:00да "Янги Ўзбекистон" боғида ёш чемпионимиз билан учрашув ташкил этилади.