1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Қирғизистон шахмат федерациялари алоқаларни кучайтирмоқда

Шу кунларда Қирғизистон шахмат федерацияси президенти Бабур Толбаев амалий ташриф билан юртимизда бўлиб турибди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон шахмат федерациялари алоқаларни кучайтирмоқда

 

 

Ташриф доирасида Б.Толбаев Туризм ва спорт вазирлигида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, мамлакат шахмат федерацияси раиси Азиз Абдухакимов билан учрашди.

 


Учрашувда фахрий меҳмон А.Абдуҳакимовни яқинда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов FIDE жаҳон чемпионатида рапид йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айлангани билан самимий муборакбод этди. Қардош қирғиз халқи ҳам ўзбек шахматчиларининг халқаро майдонларда қўлга киритаётган муваффақиятларидан фахрланишини ва ўз навбатида Қирғизистон шахмат федерацияси Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқчи эканлигини билдирди.

 


Шу билан бирга, учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида шахмат спортини янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш бўйича ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 


Жумладан, икки давлат ўртасида шахмат бўйича ҳамкорликда мусобақалар ташкил этиш, ўзбекистонлик тажрибали гроссмейстер ва мутахассисларни Қирғизистонга ёш шахматчиларни тайёрлаш учун юбориш ҳамда Қирғизистонда шахматчилар учун ёзги оромгоҳлар ташкил қилиш ва қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш масалалари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

 


Шунингдек, меҳмонга Ўзбекистонда ташкил этилаётган Гроссмейстерлар мактаби ва унинг истиқболлари тўғрисида ҳам маълумот берилди. Мазкур йўналишда тажриба алмашишга келишиб олинди.

 

Жамшидбек Амиров 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика