1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эртага Нурафшон шаҳрининг айрим жойларида газ бўлмайди

Маълум қилинишича, 19 февраль куни мазкур ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Эртага Нурафшон шаҳрининг айрим жойларида газ бўлмайди

 


19 февраль куни Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон" МФЙ ҳудудида ерости газ қувури ҳамда “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги ўрта ва паст босимли ерости газ қувурлари таъмирланади. Шу сабаб эртага соат 10.00 дан 17.00 гача иккала маҳалланинг жами 1040 та аҳоли хонадонида ва 12 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

 

“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали Таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди, дейилади расмий хабарда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика