1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Эртага Ўзбекистонда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

Эртага Ўзбекистонда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

 

Ўзбекистоннинг айрим жойларида 15 февраль куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Аввал Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида кузатилган чанг бўронлари аэропорт фаолияти чекланишига сабаб бўлган.

 

 

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

 

Аввалроқ Тошкентда чанг миқдори ЖССТ тавсияларидан 17 марта ошгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Бухоро вилоятидаги кучли чанг бўрони Бухоро аэропорти фаолиятини чекланишига сабаб бўлган. Оқибатда иккита Самарқанд ва Навоийдаги аэродромларга йўналтирилган. Шунингдек, ўтган йили ҳам Кучли чанг бўрони, кўриш масофасининг 500 метргача пасайиши сабабли «Бухоро» аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика