Наманган вилоятида яшовчи 27 ёшли А.И. Яккасарой туман ИИО мурожаат қилиб, 21 ёшли Ж.З. уни шаънига путур етказадиган фото ва видео тасвирларни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирмаслиги эвазига 5.000.000 сўм талаб қилганини маълум қилган. Шунингдек, йигит аввал ҳам қиздан товламачилик йўли билан 4.000.000 сўм миқдоридаги пулларни олганлиги, бундан ташқари қиз унинг бошқа харажатлари учун ҳам пул тўлаб келганлигини айтиб Ж.З. га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризаси бўйича ўтказилган тезкор тадбир давомида Ж.З. Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида жойлашган “CONTINENT” номли супермаркети олдида А.И.дан 100 АҚШ доллари ва 500.000 сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.З.га нисбатанЖиноят кодекснинг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.З. процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ тошкентда ишқий муносабатда бўлган йигит "севган қизи"дан пул ундириб келгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


