Адлия вазирлигининг расмий канала хабар беришича, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларни алмаштириш муддати узайтирилди.
Қарорга кўра, «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритилган.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
— 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;
— 2010–2012 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;
— 2013–2015 йилларда берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;
— 2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.
Белгиланган муддатгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз аввлроқ, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизматида техник-профилактик тадбирлар ўтказилётгани ҳақида хабар берилганди.


