Эстонияни кучли қор бўрони қоплади. Мамлакатда парвозлар бекор қилинди, 10 мингга яқин хонадон электр энергиясидам узулиб қолган. Расмийлар аҳолига автомобилда саёҳат қилмасликни тавсия қилмоқда.
Айрим ҳудудларда шамолнинг тезлиги 28 м/с гача кучайган. Метеорологларнинг прогнозларига кўра, яқин соатларда Эстония шарқида ёғингарчилик ва шамол кучаяди.
Аеропорт берган маълумотларга кўра, Рянаирнинг Рим-Таллин рейси Вилнюсга, ЛОТ Варшава-Таллин рейси Варшавага қайтишга мажбур бўлган, Рянарнинг Неапол-Таллин рейси ва Луфтҳансанинг Франкфурт-Таллин рейси Ригага йўналтирилган. Шунингдек, Россиянинг “Локомотив Кубан” баскетбол жамоаси бўлган самолёт Таллинга қўна олмади. Жамоа Эстониянинг БC Калев/Крамо клуби билан мусобоқа ўтказиш учун келиши керак эди. Самолёт Санкт-Петербургга йўл олди.
Шунингдек, АҚШда ҳам қор бўронлари кузатилмоқда. Минглаб одамлар электр токисиз қолган.


