Евроиттифоқ давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг ўнинчи пакети билан танишди. Унга турли технологиялар билан бирга унитаз экспортини тақиқлаш ҳам киритилган.
Хусусан, ҳожатхона унитази ва бошқа сантехника анжомларини сотиш тўхтатилиши мумкин. Бундан ташқари, Москвага тутун трубалари, ғишт, шиналар ва ёзув ручкаси идишлари экспорт қилишни ҳам тақиқлаш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, Россия олмос ва ядро саноатига қарши жазо чоралари қўлланилмайди.
Бундан аввал янги санкциялар пакетига РФ банклари ва ОАВ ҳам киритилиши хабар қилинганди. Брюссель уни 24 февраль арафасида эълон қилиши кутилмоқда.


