Кеча, 18 май куни австриялик актёр Хелмут Бергер 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда актёрнинг агенти Хелмут Вернер маълум қилди.
Агентнинг сўзларига кўра, актёрнинг ўлим сабаби ҳозирча номаълум.
Бергер 1944 йили 29 майда Юқори Австрияда дунёга келган. Болалиги ва ёшлиги Залсбургда ўтган, кейинчалик Париж ва Лондонда ишлаган. У Лондондаги Марказий нутқ ва драматик санъат мактабида таҳсил олган.
1964 йили Бергер италиялик режиссёр Лучино Висконти билан учрашди. Кейинчалик у актёрга Италия ва Франция режиссёрлари томонидан суратга олинган бешта қисқа ҳикоялардан иборат «Жодугарлар» фильмидаги илк ролини берди.
Бергернинг энг машҳур кино асари Нацистлар Германиясидаги воқеалар ҳақидаги Висконти фильмидаги "Худоларнинг ўлими" фильмидаги металлургия концерни раҳбарининг ўғли Мартин фон Эссенбек роли эди. Фильм 1960 йилда чиқарилган. Кино танқидчилари фон Эссенбек ролини “йил роли” деб аташган ва Бергер “Олтин глобус”га номзод бўлган. Ўзбекистонда бу актёр машҳур «Фантомас» киноси билан танилган.


