1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғона вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Айбухон Раҳматуллаев сўнгги ўн йилда вилоят ИИБга раҳбарлик қилган олтинчи мансабдор бўлди.

Фарғона вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

 

Айбухон Тошхўжаевич Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Полковник Айбухон Раҳматуллаев аввал ички ишлар вазирининг ўринбосари — Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2021 йил март ойидан Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлган, 2025 йил мартида эса яна Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига қайтарилганди.

 

2026 йил 28 январь куни у бошқа ишга ўтказилиши муносабати билан ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилган эди.

 

Маълумот учун, Айбухон Раҳматуллаев сўнгги ўн йил ичида Фарғона вилояти ИИБ раҳбарлигига тайинланган олтинчи мансабдор ҳисобланади. Бунгача мазкур лавозимда Аловиддин Султонов (2015–2017), Раҳмат Маматов (2017–2020), Дониёр Тошхўжаев (2020–2022), Муҳиддин Жўраев (2022–2023) ва Азизбек Икромов (2023–2026) фаолият юритган.

 

Ҳозирда Аловиддин Султонов нафақада. Раҳмат Маматов кейинчалик Маҳалла ва оила вазири ҳамда Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимларида ишлаган. Дониёр Тошхўжаев Фарғонадан Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига қайтиб, кейинроқ етти йилга озодликдан маҳрум этилган. Муҳиддин Жўраев 2023 йил ёзида президент танқидидан сўнг лавозимидан озод этилган бўлиб, унинг кейинги фаолияти ҳақида очиқ манбаларда маълумот йўқ. Сўнгги уч йилга яқин вилоят ИИБга раҳбарлик қилган Азизбек Икромов эса яқинда Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика