1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада 2 797 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси мусодара қилинди

Дори воситалари Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилгани аниқланиб, гумонланувчи қамоққа олинди.

Фарғонада 2 797 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситалари ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uzga хабар берди.

 

Хусусан, Қўқон шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган “Gentra” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган фуқаро томонидан олиб келинаётган Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 2 797 дона «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланиб, белгиланган тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ҳамда «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни кучли таъсир қилувчи ва психотроп дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилмасликка чақиради.

 

Бундай моддалар соғлиқ учун жиддий хавф туғдириб, кучли қарамлик, юрак хуружлари, асаб тизими бузилишлари ҳамда ички аъзолар фаолиятининг издан чиқишига олиб келиши мумкин. Энг аянчлиси, ушбу воситалар ўлим ҳолатига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Шу боис мамлакатда кучли таъсир қилувчи ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши ҳамда рецептсиз савдоси қатъиян тақиқланган бўлиб, бу борада қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика