Ижтимоий тармоқларда тарқалган Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак томонидан зўрлангани ҳақидаги видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 21 март куни А.Й. танишлари И.Й, Ж.С. ва Б.С. лар билан фуқаро Д.У (аёл киши) ни мажбурлаб, Бешариқ туманидаги ташландиқ шийпонга олиб бориб, зўрлашган. Шунингдек, аёлни уриб-дўппослаб, Б.С. билан жинсий алоқада бўлган ҳолатини видеотасвирга олиб, ушбу тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, Д.Й. нинг номусига тегиб, жинсий эҳтиёжларини қондирган.
Суд тиббий экспертизасининг 31 мартдаги хулосасида Д.У. нинг ўнг билагида қонталаши бўлиб, мазкур тан жароҳати оғирлик даражасига кўра 6 кундан кўп давом этмайдиган енгил шикастлар тоифасига кириши, танасининг бошқа жойларида жароҳатлар аниқланмаганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


