1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон / 
  4. Фарғонада 64 ёшли абитуриентга тестда ёрдам берилди

17:55 / 11.08.2022

766

Фарғонада 64 ёшли абитуриентга тестда ёрдам берилди

Фарғонада 64 ёшли абитуриентга тестда ёрдам берилди

Ҳолат юзасидан ДТМ расмий муносабат билдирди.

 

 

10 август куни 2-сменада Фарғона давлат университети стадионида ўтказилган тест синовида абитуриент М.О.Очилов (64 ёш) тест топшириқларини ишлаб бўлганидан сўнг кўзи яхши кўрмаслигини, чироқ ёруғида жавобларни белгилашда доирачаларни адаштириб юбораётганини айтиб, жавобларни кўчириб беришда ёрдам сўраган.

 

Ҳолат Давлат тест маркази ходимлари томонидан кўриб ўрганилган ҳамда абитуриентга тест топшириқлари китобида белгиланган жавобларни жавоблар варақасига бўяш учун шу гуруҳдаги тест топшириқларини ишлаб бўлиб, топширган абитуриент (М.М.Ахмадалиева) томонидан ёрдам кўрсатилган.

 

Бунда ёрдам сўраган абитуриент (М.Очилов) қайси саволга қайси жавобни белгилаш кераклигини айтиб турган ва ёрдамчи абитуриент (М.Ахмадалиева) жавоблар варақасига бўяшга ёрдам берган.

 

Жараён гуруҳдаги қолган абитуриентларнинг розилиги асосида Давлат тест маркази ходимлари ва гуруҳ назоратчилари кузатуви остида амалга оширилган.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика