1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада 8 ойлик чақалоқни калтаклаган аёл ва унинг эри жазога тортилди

Аёл фарзандини калтаклаб, руҳий босим кўрсатган ва бу ҳолатни видеога олган.

Фарғонада 8 ойлик чақалоқни калтаклаган аёл ва унинг эри жазога тортилди

Фарғона шаҳрида 8 ойлик чақалоққа нисбатан зўравонлик қўлланилиши ва бу ҳолатни видеога олиш юзасидан суд тергови якунланди. Ҳодиса аёл ва унинг эри ўртасидаги оилавий низолар натижасида содир бўлган. Аёл ва эри 2024 йил февраль ойида шариъий никоҳ асосида турмуш қурган бўлиб, бу уларнинг иккинчи турмуши ҳисобланади. Оилада баъзи вақтларда келишмовчиликлар юз берган ва фарзанднинг таъминоти масаласида ҳам муаммолар пайдо бўлган.

 

Суд тергови давомида аниқланишича, аёл фарзандини калтаклаб, руҳий босим кўрсатган ва бу ҳолатни видеога олган. Шу сабабли, аёлга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли бандлари асосида БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима белгилаб берилди.

 

Ушбу ҳолатда аёлнинг эри ҳам масъулиятга тортилиши аниқланди. У фарзандга нисбатан аёл томонидан қўлланган ҳақоратлар учун БҲМнинг уч баравари миқдорида жаримага торилди.

 

Мазкур ҳолат оилавий низолар ва зўравонликнинг салбий оқибатларини очиқ кўрсатиб, бундай ҳодисаларнинг олдини олиш ва оилаларда юзага келадиган низоларни қонун йўли билан ҳал қилишнинг зарурлигини яна бир бор намоён қилди. Шу билан бирга, суд қарори оилада тарбия ва бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъкидлайди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика