Фарғона вилоятида Спарк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этди. Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 29 август куни соат 03:30 ларда Фарғона шаҳар Киргили мавзеси ҳудудидан ўтган 4Р-140А “Фарғона шаҳрига” автомобиль йўлининг 8- километрида содир бўлган. 2005 йилда туғилган ҳайдовчи Т.А Спарк русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, кескин тормоз босиб юбориши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўл четида бетон симёғочга урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Оқибатда автомобиль йўловчилари 2005 йилда туғилган Қ.M, 2005 йилда туғилган Y.A, 2004 йилда туғилган Э.Ш, ва Н.Ф лар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки йўловчи Қ.М ва Й.A.lar шифохонада вафот этган.