Кеча, 7 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида сувда оқиб кетаётган фуқаро қутқариб қолинди. Бу ҳақида вилоят ФВБ маълум қилди.
Қайд этилишича, соат 19:32 да Сирдарё вилояти ФВБга 112 тизими орқали Гулистон шаҳар «Обод-юрт» ва «Бўстон» МФЙлари ўртасидан оқиб ўтган «Дўстлик» каналида фуқаро сувда оқиб кетаётганлиги тўғрисида хабар берилган.

Хабарга асосан, соат 19:35 да вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган ҳамда фуқаро ҳаёти сақлаб қолинган.
Шунингдек, Фарғона каналида чўкаётган яна бир қиз қутқариб қолинди.

Қўштепа туманида профилактика инспектори Катта Фарғона каналида оқиб кетаётган 17 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолган. Фуқаро ҳозирда даволаниш учун шифохонага ётқизилган.


