1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада “Дамас” ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли болани уриб юборди

Жабрланувчи касалхонага етказилган, бироқ олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Фарғонада “Дамас” ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 9 ёшли болани уриб юборди

Фарғона вилоятининг Қува туманида мактаб яқинида фожиали йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Дастлабки маълумотларга кўра, “Дамас” русумли автомашинани ишончнома асосида бошқараётган 21 ёшли ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 9 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборган.

 

Оғир тан жароҳатлари олган бола шифохонага етказилган, бироқ шифокорларнинг барча уринишларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

 

Тергов органларининг маълум қилишича, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаган, “Диққат, болалар!” белгиси ўрнатилган ҳудудда тезликни камайтирмаган. Оқибатда мактабга кетаётган бола қонуний тарзда пиёдалар йўлидан ўтаётган пайтда автомашина уриб кетган.

 

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми — ўлимга сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш — билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳайдовчи ҳибсга олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика