1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Фарғонада давлатга 277 млн сўм зарар етказган цех фаолиятига чек қўйилди

Цех табиий газга ноқонуний тарзда уланган бўлган.

Фарғонада давлатга 277 млн сўм зарар етказган цех фаолиятига чек қўйилди

    Марғилон шаҳрида табиий газга ноқонуний уланган яширин цех фош этилди.

 

Унга кўра, “А.А.” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехи қарздорлик ҳисобига “Марғилон шаҳаргаз” бўлими томонидан табиий газ тармоғидан узилган бўлган. Бироқ шунга қарамасдан МЧЖнинг норасмий раҳбари М.А. ва бошқалар ушбу ҳудудда ноқонуний равишда ташкил этилган цехни газ тармоғига ўзбошимчалик билан қайта улаб, 4 дона қўлбола газ ёндиргичлар орқали ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келган. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлди. Жиноятчилар хатти-ҳаракатлари туфайли давлат ва жамият манфаатларига 277,4 млн сўм зарар етказилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика