1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада эркак аёлини рашк сабаб ўлдириб қўйди

Суд унга 10 йилдан ортиқ қамоқ жазоси тайинлади.

Фарғонада эркак аёлини рашк сабаб ўлдириб қўйди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида аёлини рашк сабаб ўлдирган эркак 12 йилга қамалди. Бу ҳақда “Millar” дастурида хабар қилинди.

 

Маълум бўлишича, ҳолат 2023 йилнинг 23 март куни тумандаги кўп қаватли уйларнинг бирида юз берган.

 

Айбланувчи эркак ва унинг шаръий никоҳида яшаб келаётган турмуш ўртоғи ўртасида келишмовчилик юзага келган. Жанжал давомида судланувчи ўткир тиғли жисмни олиб, ҳаёт учун хавфли жароҳатларни етказган. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

 

Ушбу ҳолат ЖИБ Бағдод тумани судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, унга нисбатан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика