Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг 2025 йил 11 ноябрдаги қарорига кўра, фуқаро М.А.дан давлат фойдасига 56 250 000 сўм жиноий жарима ундириш белгиланган эди. Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида ушбу жарима маблағи тўлиқ ундирилди.
Гап шундаки, оддий кўча жанжали қарздорга жуда “қиммат сабоқ” бўлди. Бир неча дақиқалик асабийлик — 56 миллион сўмлик харажатга айланди.
Жаримани тўлаш жараёнида қарздор ҳазил аралаш шундай деди: “Кўчада уришгандан кўра бокс залига борганим арзонроқ экан. Ҳеч бўлмаса абонемент олиб, соғлиққа фойда қилардим.”
Албатта, ҳазилда ҳам ҳақиқат бор. Мутахассислар таъкидлашича, ортиқча энергия ва асабни жанжал билан эмас, спорт билан чиқариш ҳам соғлиқ, ҳам чўнтак учун фойдалироқ.
Жамоат тартибини бузиш — нафақат маъмурий ёки жиноий жавобгарлик, балки жиддий молиявий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.


