Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг қарорига кўра, Я.Рустамов давлатга ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги инспекциясига етказган зарарни қоплаши шарт эди. Жами 88 миллион сўмдан зиёд бу сумма Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлимига келиб тушган ва ижро иши бошланган.
Давлат ижрочисининг тезкор ҳаракатлари натижасида орадан атиги 5 кун ўтиб, жами зарар пуллари тўлиқ ундирилган.


