1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Фарғонада кредитдан қарздор BYD хатланди

Айни пайтда уни аукционга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Фарғонада кредитдан қарздор BYD хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг қонуний кучга кирган ижро ҳужжатига асосан, қарздор Б.Қ.дан ундирувчи банк фойдасига 160 061 309 сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

 

Ижро жараёнида белгиланган тартибда, қарздорга тегишли бўлган ва кредит шартномасига мувофиқ гаров мулки ҳисобланган, давлат рўйхатидан ўтган, 777 рақамли, BYD song plus Champion русумли автотранспорт воситаси Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти бошқармаси томонидан хатланди.

 

Автомашина ҳеч қандай ноқонуний йўл билан эмас, фақат суд қарори ва қонун талаблари асосида хатланган бўлиб, у белгиланган тартибда жарима майдонига топширилди. Айни вақтда мазкур транспорт воситасини келгусида электрон аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика