Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг 23.01.2025 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.М.дан ундирувчи “QO‘QON IJARA AVTO” МЧЖ фойдасига 218 млн 780 минг сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни эса гаров мулки — “Nexia-3” автотранспорт воситасига қаратиш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати 19.09.2025 йил куни МИБнинг Данғара туман бўлимига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, тегишли қарор нусхалари тарафларга юборилган.
Бироқ қарздор бир неча бор расман огоҳлантирилганига қарамай, қарздорликни ихтиёрий тарзда тўлашдан бош тортган. Шу боис давлат ижрочиси мажбурий ижро чораларини қўллаган ва гаров мулки ҳисобланган “Nexia-3” автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қонунчиликка мувофиқ, автотранспорт воситаси аукцион савдоларига қўйилиб, сотилган. Сотувдан тушган пул маблағлари тўлиқ тарзда мавжуд қарздорликни қоплашга йўналтирилган.


